17:12 / 19.03.2020
4 766

Пулемётнинг жанговар отиш имкониятини оширган ҳарбий ихтирочига «Кобалт» берилди

Пулемётнинг жанговар отиш имкониятини оширган ҳарбий ихтирочига «Кобалт» берилди
Бугун, 19 март куни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочисига «Кобалт» русумли автомобилни тантанали равишда топширди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

Округ тасарруфидаги доимий жанговар шайликдаги ҳарбий қисмларда хизмат вазифасини ўтаётган илғор ҳарбий хизматчиларга имтиёз асосида автомобиль берилмоқда. Сержант Карим Махмараимов «Жанговар взвод йили»да ҳарбий-амалий, жанговар машқларда ҳамда кундалик хизматда намуна бўлгани учун округ тарихидаги биринчи автомобиль соҳибига айланди.

Сержант Карим Махмараимов Мудофаа вазири томонидан илгари сурилган «Ташаббускор ғоя» асосида ҳарбий ихтирочилик йўналишида ҳам кўплаб изланишлар олиб борган. У зирҳли техникадаги 14.5 мм.ли плумёт қуролини ўқлаш механизмини соддалаштириб, қуролни жанговар отиш имкониятини оширган.

Шу алоҳида таъкидлаш керакки, апрел ойида яна 10 нафар офицер ва сержантларга 10 йил муддатга имтиёзли кредит асосида автомобил топширилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Самарқанд, Жиззах ва Навоий гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбийларни фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун 90 та имтиёзли тавсиянома берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пулемётнинг жанговар отиш имкониятини оширган ҳарбий ихтирочига «Кобалт» берилди