07:45 / 25.03.2020
3 401

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди
Фото: review.uz
23 март ҳолатига кўра божхона омборларида жами 27,0 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 3,8 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 23,2 млн. долларни ташкил этади.

Булар асосан қуйидаги маҳсулотлардир:
био қўшимчалар (408,7 тн, 3,2 млн. долл.);
маргарин (2,6 минг тн, 2,9 млн. долл.);
гўшт (2,6 минг тн, 2,6 млн. долл.);
кунгабоқар ёғи (2,7 минг тн, 2,0 млн. долл.);
пальма ёғ (1,9 минг тн, 1,6 млн. долл.);
болалар овқати (326,2 тн, 1,5 млн. долл.);
ун (5,3 минг тн, 1,3 млн. долл.);
шоколад (513,9 тн, 1,2 млн. долл.);
шакар (2,4 минг тн, 900,2 минг долл.);
банан (1,0 минг тн, 691,1 минг долл.);
буғдой (70,8 минг тн, 13,8 млн. долл.);
консерваланган сабзавотлар (674,6 тн, 686,4 минг долл.);
макаронлар (414,9 тн, 563,4 минг долл.);
ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (217,1 тн, 456,3 минг долл.);
сут маҳсулотлари (385,9 тн, 409,7 минг долл.);
чой (75,0 тн, 388,2 минг долл.);
балиқ (120,1 тн, 136,4 минг долл.).
Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 3,8 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 23,2 млн. долларни ташкил этади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича:
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК (2,1 млн. долл., асосан соя, арахис, зайтун ёғи, пальма ёғи, био қўшимчалар, консерваланган сабзавотлар);
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси (638,2 минг долл., асосан гўшт, кунгабоқар ёғи, консерваланган сабзавотлар);
«Ўзёғмойсаноати» уюшмаси (654,3 минг долл., кунгабоқар ёғи, маргарин, пальма ёғи);
«Соғлом авлод учун» халкаpо хайpия жамғаpмаси (400,0 минг долл., қурук овқатлар);
«Ўзчармсаноат» уюшмаси (4,2 минг долл., кимёвий тузлар).

Ҳудудлар бўйича:
Тошкент шаҳар (17,5 млн. долл., асосан био қўшимчалар, шоколад, болалар овқати, маргарин, гўшт, ун маҳсулотлари, шакар, пальма ёғи, банан, макаронлар);
Тошкент вилояти (3,0 млн. долл., асосан шакар, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, ун, гўшт, маргарин);
Наманган (2,2 млн. долл., асосан гўшт, пальма ёғи, маргарин, ун, шоколад, балиқ);
Самарқанд (2,1 млн. долл., асосан маргарин, нўхот, соя, арахис, зайтун ёғи, гўшт, ун);
Фарғона (881,9 минг долл., асосан олма, ун, био қўшимчалар, гўшт, картошка, банан);
Хоразм (634,8 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, макарон, банан, олма);
Сирдарё (206,6 минг долл., асосан соя, арахис, зайтун ёғи, нўхот, кунгабоқар ёғи, гуруч);
Андижон (98,9 минг долл., асосан био қўшимчалар ва ичимликлар);
Жиззах (92,1 минг долл., асосан био қўшимчалар, балиқ, сут маҳсулотлари, кимёвий тузлар);
Қорақалпоғистон Рес. (73,5 минг долл., сут маҳсулотлари, балиқ);
Сурхондарё (72,3 минг долл., асосан цитрус мевалар, ёнғоқ, консерваланган денгиз маҳсулотлари, ун);
Бухоро (13,7 минг долл., қуритилган мева сабзавотлар);
Қашқадарё (11,2 минг долл., асосан цитрус мевалар).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди