«Асакабанк»нинг Андижон филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш3.8K
«Асакабанк»нинг Андижон филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: uzreport.news
АТБ «Асака банк» Андижон филиали бошқарувчиси ва мазкур филиал кредит бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, улар Андижон шаҳар, Юксалиш кўчасида 5 қаватли турар жой биноси қурилиши «Ш. ифори» МЧЖга ажратилган 2.960.000.000 сўм кредит маблағлари мақсадли сарфланмасдан ўзлаштириб юборилишига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, банк филиали (эндиликда собиқ) мутасаддиларига нисбатан Жиноят кодекси(ЖК)нинг 207-моддаси («Мансабга совуққонлик билан қараш») 1-қисми ва 205-моддаси («Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.

Ўз навбатида «Ш. ифори» МЧЖ раҳбари М.Ш.га ЖКнинг 167-моддаси («Ўзлаштириш») 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?