07:00 / 29.04.2020
2 643

Шифокорлар коронавируснинг мутация қилган 10 та янги тури ҳақида маълум қилишди

Шифокорлар коронавируснинг мутация қилган 10 та янги тури ҳақида маълум қилишди
Фото: DPA
Хитойда декабрь охирида илк бор қайд қилинган коронавирус 10 та турли турга мутация қилди. Улардан бири - А2a тури деярли бошқа турларни сиқиб чиқариб, дунёда устун турга айланди.
Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги биотиббиёт геномикаси миллий институти олимлари тадқиқотига таяниб Times of India нашри хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, барча 10 тур 4 ой ичида биринчи “ворис” О туридаги вируснинг мутация қилиши натижасида пайдо бўлган. Бироқ вируснинг А2а тури тарқалиши суръати бўйича март охирида бошқа турлардан ўза бошлаган.

Бунинг сабаби оддий – мутация вирус сиртидаги оқсил структурасини ўзгартирган. Институт раҳбари Партх Мажумдорнинг айтишича, натижада бу тур инсон организмига бошқа турларга қараганда самаралироқ кира бошлаган ва ўпка ҳужайрасининг сиртидаги оқсил билан осон боғлана бошлаган. Турли давлатларда коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим даражасидаги катта фарқлар шу омилга боғлиқ бўлиши мумкин.

10 йил аввал 800 кишининг ҳаётини олиб кетган ва 8 минг кишини зарарлаган аввалги SARS-CoV коронавируси ҳам ўпкага кира олган, бироқ А2a тури каби кучли даражада эмас.

Олимларнинг айтишича, олинган маълумотлар коронавирусга қарши вакцинани яратишда ўта муҳим ҳисобланади. Улар яқин орада жаҳон ҳамжамиятига ўз тадқиқотларининг расмий натижаларини тақдим қилишмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокорлар коронавируснинг мутация қилган 10 та янги тури ҳақида маълум қилишди