17:50 / 02.07.2020
3 435

Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди

Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 июнь куни соат 10:00 ларга яқин Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига «Оқтош» маҳалласида яшовчи М.Абдиазизова куйиш тан жароҳатлари билан олиб келинган.

«Воқеа туманда маиший хизмат шохобчаси сифатида фаолият кўрсатаётган «Моҳинабону қизлари» хусусий корхонасини ташкил қилган М.Абдиазизованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. У ён қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаев билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келган.

М.Абдиазизовага тегишли ер участкаси ёнида 0.06 га ер майдони бўлиб, туман ҳокимининг 2000 йил 15 декабрдаги қарорига асосан қўшниси Э.Пардаевга хусусий чойхона, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони қуриш учун ажратилган. У қурилиш ишларини жорий йилнинг 23 июнидан бошлаган.

Анча йиллардан буён бўш турган ер майдонини ўзлаштириш мақсадида юрган М.Абдиазизова қўшниси Э.Пардаев қурилиш ишларини бошлагач, жанжал кўтарган.

Ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 26 июнь куни Э.Пардаевнинг «Оқтош» МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, «Ер-мулк кадастр» ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва профилактика инспектори М.Эгамбердиев низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатларни сўраган. Шу пайт М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисидан бакалажка солинган бензинни олиб, устига сепган. У қўлидаги гугурт донасини чақиши билан ўзини аланга олган. Унга ёрдам кўрсатилиб, ўчириб олинган», дейилади ахборот хизмати хабарида.

Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган. М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, 27 июнь куни вафот этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

М.Абдиазизова билан шифохонада суҳбатлашганларнинг маълум қилишича, у ўзини ўлдирмоқчи бўлмаган. Вафотидан олдин мақсади, шунчаки йиғилганларни қўрқитиш бўлгани ҳақида гапирган.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди