09:23 / 19.07.2020
2 636

11та ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди. Кетма-кет икки кун касалланганлар сони 500дан ошмоқда

11та ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди. Кетма-кет икки кун касалланганлар сони 500дан ошмоқда
18 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 579тага ошиб, жами касалланганлар 16186 нафарга етди.
Шу кунгача кунлик кўрсаткич 500дан ошиши икки марта кузатилган эди. Душанба, 13 июль куни касалланганлар 594тага ошиб, рекорд қайд этилган бўлса, кеча – 17 июлда 541 кишида вирус тасдиқланганди.

18 июль куни 124 киши тузалгани маълум бўлди ва айни пайтда жами соғайганлар 9127 нафарни ташкил этмоқда. Қурбонлар сони 4 нафарга ортиб, камида 83 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатда 6976 киши COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан қанчаси амбулатор, қанчаси стационар шароитда даволанаётгани ҳақида маълумот йўқ.

18 июль, янги ҳолатлар:
Карантин марказида – 138 (барчаси хориждан келган)

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
Тошкент шаҳрида – 216 нафар
Сирдарё вилояти – 75
Андижон вилояти – 40
Бухоро вилояти – 25
Тошкент вилояти – 22
Самарқанд вилояти – 21
Жиззах вилояти – 19
Қорақалпоғистон Республикаси – 9
Наманган вилояти – 9
Навоий вилояти – 4
Сурхондарё вилояти – 1

Тузалгани тасдиқланган жами 124 беморнинг:
55 нафари – Наманган вилояти;
33 нафари – Андижон вилояти;
31 нафари – Тошкент шаҳри;
5 нафари – Навоий вилоятига тўғри келади.

Айни пайтда даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Республика бўйича 60 552 киши уй карантинида, 22 871 киши эса стационар шароитда тиббий кузатувда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 11та ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди. Кетма-кет икки кун касалланганлар сони 500дан ошмоқда