23:38 / 24.07.2020
3 728

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари қолипли нон маҳсулоти нархини асоссиз ошишига йўл қўймайдилар

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари қолипли нон маҳсулоти нархини асоссиз ошишига йўл қўймайдилар
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, карантин чекловларининг илк кунларидан бошлаб давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан бозорлар, савдо комплекслари, озиқ-овқат дўконларида ҳамда дорихоналарда нарх-навонинг асоссиз ошиб кетмаслиги борасида тадбиркорлик субъектлари билан доимий тарзда тушунтириш ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

Бунинг учун биринчи галда, вилоят ҳудудидаги давлат солиқ органлари ходимлари томонидан барча тадбиркорлик субъектларига масъул ходимлар бириктирилган бўлиб нарх-навони доимий тарзда назорат қилиб келмоқдалар.

Куни-кеча давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида қолипли нон маҳсулоти нархларини сунъий оширмаслик борасида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида бўлишиб, бу ердаги қолипли нон маҳсулоти нархларини ўрганишди.

Хусусан, “Олтин бошоқ иссиқ нони” масъулияти чекланган жамиятида бўлишиб, бу ердаги нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши, айни карантини даврида аҳолининг доимий талабига эга бўлган қолипли нон маҳсулотларини нархларини сунъий оширмаслик борасида корхона рахбариятига тушунтиришлар берилди. Ушбу цехда ишлаб чиқарилаётган қолипли нон маҳсулоти истеъмолчиларга 1500 сўмдан сотилмоқда. Улгуржи бозорда эса ушбу нон маҳсулотини 1300 сўм ҳамда 1400 сўмдан етказиб берилаётганига гувоҳ бўлдик. Айни пайтда қолипли нон маҳсулоти нархларида умуман ўзгариш кузатилмаган.

– Бизни корхонамиз 15 турдаги нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаради, – дейди корхона раҳбари Шухрат Васиев. – Пандемия даврида бизни ун маҳсулотига бўлган захирамиз етарли ва аҳолига қолипли нон маҳсулотларини ўртача 1300 сўмдан ҳамда 1500 минг сўмгача бўлган нархларда етказиб бермоқдамиз.

Давлат солиқ хизмати ходимлари “Омад бахт қувонч” корхонасида ҳам бўлишиб, бу ердаги қолипли нон маҳсулотини нарх-навосини ўрганди. Аниқланишича, ушбу нон ишлаб чиқариш корхонасида ҳам пандемия давридан олдин қолипли нон маҳсулоти 1400 сўм ва 1500 сўмдан сотилган бўлса ҳозирда ҳам ушбу қолипли ноннинг нархи ўзгармаган. Яъни, 1400 сўмдан савдо мажмуаларига ҳамда 1500 сўмдан аҳолига етказиб берилмоқда.

– Биз пандемиядан олдин ҳам аҳолига қолипли нон маҳсулотини ўртача 1400 сўм ҳамда 1500 сўмдан этказиб берганмиз, –дейди корхона иш юритувчиси Муслимбек Шарипов. –Ҳозирги карантин даврида ҳам биз томонимиздан ишлаб чиқарилган қолипли нон маҳсулотларимиз аҳоли дастурхонига 1500 сўмдан этказиб берилмоқда. Озиқ-овқат савдо мажмуаларида эса ўртача 1300 сўм ҳамда 1400 сўмдан этказиб бериб турибмиз.

Бу борадаги ўрганишлар савдо шахобчаларида ҳам ўтказилди. Савдо мажмуаларидаги қолипли нон маҳсулоти етказиб берувчилар томонидан 1300 сўмдан ҳамда 1400 сўмдан келтириб берилмоқда. Озиқ овқат дўконларида ушбу нон маҳсулоти 1500 сўмдан аҳолига сотилмоқда. Нархларда ўзгариш кузатилмади.
Бухорода аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган қолипли нон маҳсулоти нарх-навоси ўзгармаган ҳолда ўртача 1400 сўм ҳамда 1500 сўмдан аҳолига сотилмоқда.

Бухоро вилоят ДСБ
матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари қолипли нон маҳсулоти нархини асоссиз ошишига йўл қўймайдилар