Оҳангаронда бошланғич таълим ўқитувчиси сохта диплом билан ишга киргани фош этилди

Жамият1 дақиқа ўқиш3.1K
Оҳангаронда бошланғич таълим ўқитувчиси сохта диплом билан ишга киргани фош этилди
Оҳангарон туман прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, Оҳангарон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи директори бўлиб ишлаган Б.Д. таниши М.Н.га коллежнинг ихтисослаштирилган (махсус) ва бошланғич таълим муассасалари тарбиячиси йўналишини тамомлагани тўғрисида сохта диплом тайёрлаб берган.

Маълум бўлишича, аслида бу диплом коллеж битирувчиси талаба А.С.га берилиши керак бўлган. Бироқ Б.Д. битирувчиларнинг дипломларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китобига А.С мазкур дипломни олганлиги тўғрисида имзо қўйиб, дипломга фуқаро Н.М. нинг маълумотларини киритиш орқали ҳужжатни қалбакилаштирган.

«Фуқаро Н.М. 2018 йил сентябрь ойида жиноий ҳаракатларини давом эттириб, дипломи қалбаки эканлигини била туриб, Оҳангарон шаҳридаги 4-сонли мактабга бошланғич таълим ўқитувчиси вазифасига ишга кирган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Б.Д. Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, унга 1 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.

Н.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, аёллиги, уч нафар фарзандларини ёлғиз ўзи тарбия қилаётганлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 70 моддасига асосан жазодан озод этилди
», дейди Оҳангарон туман прокуратураси терговчиси Фаррух Камолов.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйи учун қамоқдан вақтинча озод қилинди
  2. Ўзбекистон
    Шавкат Мирзиёев Осиё велоспорт конфедерациясининг олий мукофоти билан тақдирланди
  3. Дунё
    Хитойда имтиҳонда кўчиришга қарши ғайриоддий усул қўлланмоқда (видео)
  4. Ўзбекистон
    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда?
  5. Дунё
    Жанубий Кореяда 70 ёшли аёл биринчи синфга ўқишга кирди
  6. Спорт
    Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьян Тошкентга ташриф буюрди
  7. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда уй ва чорва ҳайвонларини рўйхатга олиш мажбурий этиб белгиланди
  8. Спорт
    Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги баҳси олдидан ўзини қандай тутгани маълум бўлди
  9. Спорт
    Италия U-17 бош мураббийи Ўзбекистон U-17 устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди
  10. Спорт
    Жавоҳир Синдаров учун Женевага махсус ўзбек ошпазлари таклиф этилди