14:52 / 06.09.2020
2 322

22 млн. сўмлик иш ҳақи ундирилди

22 млн. сўмлик  иш ҳақи ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувуга Нукус туманлараро судининг 19.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Мактабгача таълим вазирлигидан ундирувчи И.Айтимов фойдасига 22 060 минг сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 28.02.2020 йилда келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қўзғатилиб қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Давлат ижрочиси Б.Матмуродов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 3 сентябрь куни 22 060 минг сўм иш хақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 22 млн. сўмлик иш ҳақи ундирилди