22:47 / 07.09.2020
2 793

Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди

Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тасдиқланди.

Фармонни биринчи ўқиган одамда шу пайтгача мавжуд бўлган Давергеодезкадастр қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида қандай боғлиқлик, қандай умумийлик бор деган савол пайда бўлади. Ҳақиқатдан ҳам ўринли савол. Лекин, агар масаланинг ичига чуқурроқ кириб борилса, бу қарорга бекорга келинмаганлиги маълум бўлади.

Кадастр идорасининг асосий вазифаси нима? – Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи 21 та давлат кадастрининг тўлиқ ва ишончли юритилишини таъминлаш. Оддий сўз билан айтганда, юртимиздаги барча ерлар, уларнинг остида ва устида қандай объектлар борлиги ҳақида ягона базани шакллантириш. Савол: бу базанинг тўлиқ юритилишидан энг биринчи навбатда ким манфаатдор? Солиқ идоралари! Чунки ҳар қандай объект – у ёки бу манода солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унинг солиқ солиш объектига кирмаслигини, масалан тарихий-маданий объект, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд эканлиги тасдиқлаш учун ҳам кадастр маълумотлари керак бўлади.

Демак, биз ерлар, бино ва иншоотлар, бошқа кадастр объектларининг ҳақиқий ҳисобини билишимиз учун кадастр ва солиқ идораларининг ресурсларини бирлаштиришимиз керак, уларнинг ахборот тизимларини интеграция қилишимиз керак, оддийроқ айтганда, уларнинг бирини ўнг, иккинчисини чап кўзга айлантириб, битта объектни бир пайтда кўрадиган ва биргаликдан «синхрон» ҳаракат қиладиган қилишимиз керак.

Эҳтимол орадан яна йиллар ўтиб, барча объектлар ҳисоби тўлиқ қўлимизда бўлгач, сунъий йўлдош орқали ҳар бир ўзгаришни дарҳол аниқлаш имконяти яратилгач, барча давлат органларининг ахборот тизимлари реал вақт режимида бир-бири билан ахборот алмашишни бошлагач кадастр ва солиқ органлари яна ўз мустақил йўналишларида фаолиятларини давом эттиришар, буни вақт кўрсатади. Лекин ҳозирги босқичда бу икки идора фаолиятини биргаликда олиб бориши давлат, жамият, солиқ тўловчилар ва мулкдорлар учун фақат фойда, қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди