11:03 / 02.10.2020
3 463

Хайрулло Бозоров биринчи ташрифи давомида Сўх туманидаги тўйда қатнашди (фото)

Хайрулло Бозоров биринчи ташрифи давомида Сўх туманидаги тўйда қатнашди (фото)
Фото: «Дарё»
Фарғонанинг янги ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига биринчи ташрифи чоғида келин-куёвни учратиб қолди ва янги оилага телевизор совға қилди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Маълумот берилишича, 1 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, аҳолининг яшаш тарзи билан танишган. Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.

Фото: «Дарё»
Вилоятнинг янги раҳбари Чашма булоғига бориб, аҳоли билан учрашган. Шу ерда булоқни зиёрат қилишга келган келин-куёвни учратган ва улар билан суҳбатлашган. Ёшларга бахт тилаб, тўёна сифатида телевизор совға қилган.

Фото: «Дарё»
Хайрулло Бозоров туманга ташрифи давомида Сўхда янги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда дам олиш масканлари ташкил этилишини маълум қилган.

Қайд этилишича, Сўх туманида 7 та беш қаватли уй, 260 ўринли замонавий мактаб ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари учун бинолар қурилмоқда. Аҳолининг эҳтиёжини инобатга олиб, ҳудудда яна иккита замонавий беш қаватли уй қурилиши дастурга киритилган. Вилоят ҳокими иштирокида мазкур уйларнинг илк ғишти қўйилган.

Фото: «Дарё»
Туманнинг Қайроқ массивида фойдаланилмаётган 1500 гектар ерда Президент қарори билан «Қайроқ» насос станцияси қурилмоқда. Мазкур насос станция қурилиши учун давлат бюджетидан қарийб 92 миллиард сўм маблағ ажратилган. Айни дамда қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жараённи кўздан кечирган вилоят раҳбари бу ерда ишлаётган мутахассислар билан суҳбатлашган, насос станциясининг лойиҳаси билан танишган.

Фото: «Дарё»
Шунингдек, Хайрулло Бозоров «Сўх намунаси» тикув фабрикаси фаолияти билан ҳам танишган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотларини кўздан кечирган вилоят ҳокими фабрика фаолиятини кенгайтириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва чет давлатларга экспорт қилиш зарурлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хайрулло Бозоров биринчи ташрифи давомида Сўх туманидаги тўйда қатнашди (фото)