18:18 / 04.10.2020
4 966

Нега ҳозир ҳамма петрушка ейиши керак?

Нега ҳозир ҳамма петрушка ейиши керак?
Фото: «Medprostatit.ru»
Пандемия ва шамоллашлар мавсуми ҳар биримизни ўз соғлигимиз ҳақида жиддий қайғуришга мажбур қилади. Мутахассислар эса инфекция юқтирмасдан аввал танага кўмаклашиш зарурлигини тавсия этади. Кўпчилик иммунитетини кўтариш учун занжабил истеъмол қилади. Бироқ шифокорлар бизга петрушка ейишни маслаҳат бермоқда.

Маълумки, янги кўкат таркибида тана учун жуда муҳим микроэлементлар бор.

Петрушкада 20 дан ортиқ фойдали моддалар бўлиб, булар ёғда эрувчи витаминлар, фолат кислота, В гуруҳидаги ҳамда С дармондориларидир. Шунингдек, ушбу кўкат таркибида минераллар, органик кислоталару ёғлар, макро ва микроэлементлар бисёр. Петрушканинг пояси билан барги филлохинон, аскорбин кислота, ретинол ва бета-каротинга бой.

Мутахассислар таъкидлашича, петрушка иммунитетга ниҳоятда ижобий таъсир кўрсатади ва яллиғланишга қарши курашади. Кўкат аскорбин кислота, бета-каротин, В, К, Е, РР витаминлари, рух, магний, темир, фосфор, калий ва кальцийнинг чинакам хазинаси ҳисобланади. Ушбу элементларнинг ҳаммаси, айниқса, ҳозир саломатлигимиз учун ниҳоятда муҳим.

Шу билан бирга, петрушка илдизи таркибида ҳам калий, магний, фосфор, кальций, магний, натрий бор. Ушбу моддалар юрак мушаги фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнайди ҳамда буйрак ва қон томирлар саломатлигида бетакрор саналади.

Бундан ташқари, петрушка ҳазм қилишни йўлга солади, қонда глюкоза даражасини меъёрлаштиради, қон босимини туширади, кўриш қобилиятини яхшилайди, ичаклардаги силлиқ мушаклар спазмини йўқотади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нега ҳозир ҳамма петрушка ейиши керак?