20:23 / 25.12.2020
1 832

Божхона тўловларидан қочишга бўлган уринишга чек қўйилди

Божхона тўловларидан қочишга бўлган уринишга чек қўйилди
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин ҳам божхона назоратини амалга оширишга ҳақли.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарорига асосан имтиёз асосида “эркин муомала чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган “KIA BONGO” русумли юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Мазкур транспорт воситаси унга расмийлаштирилган божхона юк декларацияси маълумотлари асосида солиштирилганда, ҳужжатларда транспорт воситаси “дизель ёқилғисида ҳаракатланади” дея кўрсатилганлиги, амалда эса пропан газ ёнилғисида ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, уддабурон транспорт воситасини 251,7 млн. сўмлик божхона тўловларидан қочиш мақсадида ушбу қонунбузарликка йўл қўйганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона тўловларидан қочишга бўлган уринишга чек қўйилди