«Фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди» — «Вақф» фонди

Жамият1 дақиқа ўқиш2.7K
«Фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди» — «Вақф» фонди
Ижтимоий тармоқларда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан юртимизда истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларга улашилган хайрия маҳсулотлари олдида қорбобо сурати тасвирланган фотолавҳалар юртдошларимизда турли салбий фикрларни келтириб чиқарди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати тарқатган хабарда бу воқеанинг рўй бериши ва унга ташкилотнинг алоқаси тўғрисида маълумот берилган.

Хабарда айтилишича, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган меҳр-мурувват тадбирлари бирор-бир сана ёки ижтимоий байрамларга алоқаси ҳам, қорбобони таклиф этишда Фонднинг ўрни ҳам йўқ.

«Жойлардаги тадбирларнинг шакли ва мазмуни ҳудудлардаги ташкилотлар томонидан уюштирилган бўлиб, бундай фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди. Хусусан мана шу ҳолатга сабабчи бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги вакиллари узр сўрашлари керак.
«Фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди» — «Вақф» фонди
Шундай экан, тарқатилган суратлардаги қорбоболарнинг «Вақф» хайрия жамоат фондига ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу ҳолат учун Фонд ва унинг ходимларини обрўсизлантириш ҳақорат ва адолатсизликдир. Ҳар қандай тўғри ва ишончли маълумотни исталган вақтда Фонднинг ўзидан олиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлаймиз», — дейилади фонд хабарида.

Хабарнинг давомида фонд амалга оширган ишлар ҳақида гапирилиб, жами 91550 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилгани, 56 та «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйларидаги мавжуд эҳтиёжларни ўрганган ҳолда, уларга фойдаланиш учун телевизор, кир ювиш машинаси, тикув машинаси, компьютер ва принтер, совутгич, генератор, видеокамера, чангютгич, печь, дазмол каби зарур техник жиҳозлар олиб берилгани айтилган.

«Синовли кунларда янада жипслашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, йиқилганни суяш ўрнига, мана шундай 100 мингдан зиёд оилалар ва бир неча юз минг инсоннинг дардига малҳам бўлган савобли ишларга соя солиш ва нохолис талқин этиш чин мўминлик сифати эмас», — дейилади фонд баёнотида.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  2. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  3. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  4. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  6. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  7. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  8. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  9. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  10. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди