23:03 / 04.01.2021
2 099

«Қароқчилар талади», – деб ИИБга мурожаат қилган қашқадарёлик шахс ҳодисани ўзи тўқиб чиқарганликда гумонланмоқда

«Қароқчилар талади», – деб ИИБга мурожаат қилган қашқадарёлик шахс ҳодисани ўзи тўқиб чиқарганликда гумонланмоқда
Ички ишлар бўлимига «Мени қароқчилар талади», – деб мурожаат қилган Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи шахс ҳодисани ўзи тўқиб чиқарганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

2020 йил 25 декабр куни соат 00:30да Китоб тумани Зилолбулоқ кўчасида яшовчи Ойбек Х. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, «Шаҳрисабзфарм» МЧЖга қарашли «Damas» автомашинасини «М-39» йўлининг Бойсун тумани Мунчоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1 360-километрида бошқариб кетаётган вақтида, 2 нафар номаълум шахс «Cobalt» автомашинасида йўлини тўсиб тўхтатганини маълум қилган.

У ўз аризасида талончилар ҳужумига учраганидан сўнг «Damas»ни ичкаридан қулфлаб олганини, «қароқчилар» эса машина ойнасини синдириб, ундан 32,5 миллион сўм ва 700 АҚШ долларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганини билдирган. Ойбек Х. ИИБдан «қароқчилар»ни топиб пулларини қайтариб олиб беришни ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «г» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида «жабрланувчи»нинг мурожаатида кўрсатилган жиноий ҳолат содир этилмагани, у МЧЖга тегишли бўлган пулни ўзлаштириб олиш мақсадида талончилик ҳодисасини тўқиб чиқаргани маълум бўлган.

Аниқланишича, автомашина ойналарини Ойбек Х.нинг ўзи синдириб, пулларини яшириб қўйган ва ИИБга жиноят содир этилганлиги ҳақида ёлғон хабар берган.

Ойбек Х.нинг кўрсатмалари ҳодиса содир бўлган жойда текширилган ва у яшириб қўйган пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, тергов жараёнида ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан очилган жиноят иши, 237-модда 1-қисмига (ёлғон хабар бериш) қайта малакаланган.

Ойбек Х. ЖКнинг 237-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қароқчилар талади», – деб ИИБга мурожаат қилган қашқадарёлик шахс ҳодисани ўзи тўқиб чиқарганликда гумонланмоқда