
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, Ўртачирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, йўл ёқасида фуқаро З.Б. ўз бошқарувидаги “Эпика” русумли авторанспорт воситасига ортилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 50,4 миллион сўмлик 577 қути “Флуимуцил 100 мг” ва 50 қути “Heparin Injection IP 5000 IU 5 мл” номли дори воситаларини шартли харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар