12:23 / 22.02.2021
1 254

Қуйи Чирчиқда бир кг.дан ортиқ марихуана ашёвий далил сифатида олинди

Қуйи Чирчиқда бир кг.дан ортиқ марихуана ашёвий далил сифатида олинди
Фото: ИИВ матбуот хизмати
4 февраль куни Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига қарши тадбир ўтказилди. Унда 1977 йилда туғилган Дилмурод У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовурганлиги, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дилмурод У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуйи Чирчиқда бир кг.дан ортиқ марихуана ашёвий далил сифатида олинди