Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида

Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида
1. Соҳага оид 20 та қонун ҳужжати, шу жумладан 1 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармон ва Қарори қабул қилинди, 16 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилди.

2. Қуйидаги институционал ўзгаришлар амалга оширилди:
– кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди;
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди;
– маҳаллаларда кексалар ишлари бўйича жамоатчилик асосида фаолият юритадиган раис маслаҳатчиси лавозими киритилди;
– маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

3. Кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида:
– 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига санаторийларда ҳар йили йўлланманинг ўртача нархига тенг равишда компенсация олиш ҳуқуқи берилди;
– Касаба уюшмалари Федерацияси маблағларининг 30 фоизини пенсионерларни, биринчи навбатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга йўналтириш йўлга қўйилди;
– “Ватан ҳимоячилари куни” ва “Наврўз” байрамларида “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига моддий ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилди;
– “Фахрий мураббий” ордени ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда шу даврга қадар 947 нафар нуроний
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди;
– 23818 нафар якка-ёлғиз қариялар ва ногиронларга жами
моддий ёрдам ҳамда “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчиларга мурувват ёрдамларини мунтазам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди;
– 493 минга яқин фахрийларнинг диққатга сазовор жойларга, муқаддас қадамжоларга зиёрат ва саёҳатлари уюштирилди;
– 4213 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига жами
22 млрд сўмга яқин миқдорда мукофот пуллари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди;
– 72 нафари уруш қатнашчиларига Ҳаж сафарига бориш билан боғлиқ бўлган 1,3 млрд. сўм тўлаб берилди;
– “Дори-дармон” АК ҳисобидан 125 млн. сўмлик дори-дармонлар уруш қатнашчилари, ёлғиз пенсионер ва ногиронларга бепул етказиб берилди.

4. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш йўналишида:
– 126 та туман (шаҳар)да кекса авлод вакиллари учун “Нуронийлар масканлари” ташкил этилди;
– “Нуроний” жамғармасининг барча ходимларига пенсияларни 100 фоиз миқдорида тўлаш тизими йўлга қўйилди;
– “Кексалик гашти” журнали таъсис этилди. Ушбу журнал ва “Нуроний” газетаси мунтазам чоп этилиши йўлга қўйилди.

5. Ёшлар таълим-тарбиясида, оилаларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг ролини ошириш йўналишида:
– ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдиришда кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида “Нуроний” жамғармасининг Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлиги тизими ўрнатилди;
– маҳаллаларда, таълим муассасаларида ва ҳарбий қисмларда меҳнат фахрийларининг ёшлар билан “Икки авлод” учрашувларини мунтазам ўтказиш тизими йўлга қўйилди;
– “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида “Хотира” майдонларида, маҳаллаларда, таълим муассасаларида ва ҳарбий қисмларда ёшларнинг кекса авлод вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда;
– профилактик ҳисобда бўлган фарзанди тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи 11636 нафар ота-оналардан 6488 нафари кекса авлод вакилларининг таклифлари асосида рўйхатдан чиқарилди;
– кексалар авлод вакилларининг тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 286 та нотинч оилалар яраштирилди, 258 нафар вояга етмаганлар профилактик ҳисобдан чиқарилди, 263 нафар спиртли ичимликка ружу қўйганлар бундай иллатдан халос бўлишига эришилди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар