21:30 / 14.03.2021
2 159

«Каптива» ҳайдовчиси ходимларда шубҳа уйғотди

«Каптива» ҳайдовчиси ходимларда шубҳа уйғотди
Фото: «Iiv.uz»
2021 йил 13 март куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида жойлашган «Бектемир» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Холназаров, кинология хизмати ходими С.Мамбетов ва ППХ ходими У.Худойбердиевлар томонидан «Каптива» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган вақтда 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т. ходимларда шубҳа уйғотган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, холислар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчининг чўнтагидан целлофан пакетга солинган, гугурт қутиси ичида бўлган яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида аниқланган модда ва ҳайдовчи А.Т. туман ИИО ФМБга топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Каптива» ҳайдовчиси ходимларда шубҳа уйғотди