09:50 / 28.03.2021
2 476

Наманганда Хитой фуқаролари босқинчиликка учради

Наманганда Хитой фуқаролари босқинчиликка учради
Наманган вилоятида Хитой фуқароларига нисбатан босқинчилик содир этиб 100 000 000 сўм пулларини қўлга киритган шахслар ушланди.

2021 йилнинг 24 март куни соат 03:40 да номаълум шахслар Наманган шаҳар Қадамжой МФЙда жойлашган «Пекин» тиббиёт маркази биносига юзларига қора рангли тиббиёт ниқоби таққан ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, бинонинг иккинчи қаватидаги ётоқхонада ухлаб ётган шу марказда шифокор бўлиб ишловчи Хитой Халқ Республикаси фуқаролари WU YUJI ва WU ZHILIN хамда ушбу марказда таржимон бўлиб ишловчи Яҳёхон У.ни уриб, қўл ва оёқларини скотч билан боғлаб, ётоқхонадаги тумбочка қулфини бузиб 10.000 АҚШ доллари, 100.000.000 сўм пул маблағлари ҳамда икки дона «Huawei» ва «Redmi 8» русумли уяли телефон аппаратларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасини 4-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам судланган 31 ёшли Жаҳонгир К., бошчилигида 29 ёшли Хабибулло К., 24 ёшли Иззатилло А., Асрорбек Қ. ҳамда Андижон вилоятида яшовчи 20 ёшли Абдулло Х.лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, уларнинг ёни кўздан кечирилганда жами 10 620 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида Андижон вилоятида яшовчи Абдулло Х. муқаддам мазкур марказ шифокорлари яхши даромад қилаётганликларидан хабар топиб, бинонинг калитини ғайриқонуний равишда қўлга киритиб, бу ҳақида таниши Жаҳонгир К.га айтиб қизиқтирганлиги маълум бўлган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда Хитой фуқаролари босқинчиликка учради