23:45 / 11.04.2021
1 880

Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи

Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи
Доҳада Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди. Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар амирига йўллаган мактубини етказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш зарурлигини таъкидладилар”, - дейилган ТИВ хабарида.

Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи