09:50 / 10.05.2021
1 783

Қашқадарёда 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди


Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги «Мингчинор» ЙПХ постида тўхтатилган юк машинаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган мол гўшти борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳудудий ҳокимликлар, ветеринария хизмати ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда вилоят бозорларида сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилишини назорат қилиш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, 7 май кун «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида Китоб туманида яшовчи фуқаро Ш.Б. бошқарувида бўлган Kia Bongo русумли юк автомобилида 600 килограмм мол гўшти борлиги аниқланган. Ушбу гўшт маҳсулотлари ветеринария маълумотномаларисиз олиб кетилаётгани аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Таъкидланишича, Қашқадарёдан республиканинг истеъмол бозорларига сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт ва сут маҳсулотлари олиб бориб сотилишининг олдини олиш мақсадида 3 та вилоятлараро чегарада жойлашган ЙПХ масканларида мутасадди идоралар ходимлари билан ҳамкорликда махсус тадбирлар ўтказилмоқда. Ветеринария, санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича ўтказилган текширувлар ва рейдларда камчиликларга йўл қўйган ҳамда яроқсиз маҳсулот сотган 74 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди