Фото: Cosmopolitan
Трихолог-шифокор Жо Чинкотта 100 нафар кўнгилли иштирок этишга рози бўлган тадқиқотда қатнашди. Бу ҳақда Cosmopolitan хабар беради.
Маълум қилинишича, бир гуруҳ олимлар иштирокчилар рациони, турмуш тарзи, стресс миқдори ва асабий таранглигини кузатиб тери ва соч ранги, жинс ва ёшни ирсий омиллар билан боғлаган. Олимлар чиқарган хулосалар кишини ҳайратга солади.
Биринчидан, сочларнинг оқаришида муҳим рол ўйнамайди. Иштирокчилар орасида ҳаётнинг турли зарбаларига дуч келган, бизнесини йўқотган, яқин инсонлари вафот этганлар бўлган. Уларнинг ҳеч бирида стрессли вазиятлардан кейин оқарган сочлари кўпайгани аниқланмаган.
Иккинчидан, соч пигментига жавоб берадиган меланин пасайиши ёш ўтиши билан дарҳақиқат камаяди, аммо бу ҳар бир одамда индивидуал тезликда бўлади. Яъни яшаш жойи, овқатланиш рациони, жисмоний фаоллиги ва организмнинг умумий аҳволига боғлиқ бўлмайди. Буткул соғлом одамнинг сочлари 20 ёшида оқариши, сурункали оғир касалликдан азият чекадиган одамнинг сочида 50 ёшда ҳам битта оқ бўлмаслиги мумкин.
Учинчи хулоса, витамин ва биоқўшимчаларни қабул қилиш оқ соч пайдо бўлишини секинлаштирмайди. Рационга қўшиш мумкин бўлган меланин ишлаб чиқаришини яхшилайдиган ҳеч қандай самарали комплекс мавжуд эмас.
Тўртинчи хулоса, соч оқариши анъанавий тарзда ёш билан боғлиқ деб ҳисобланадиган организмдаги бошқа жараёнлар билан алоқадор бўлмайди. Терида ажинлар пайдо бўлиши, бўғин ва суяк тўқималардаги ўзгаришлар, ички аъзолар ҳолати, метаболизмнинг сочларнинг оқариши билан алоқаси йўқ.
Ва ниҳоят оқ сочларни олиб ташлаш, эрта соч бўяш ва соч, бош териси парвариши билан боғлиқ исталган муолажа пигментнинг аста-секин камайиш жараёнига таъсир қилмайди. Сочнинг оқаришига эса ирсий омил сабаб экани аниқланган. Ота-онангизнинг сочига қанча эрта оқ тушган бўлса, сизда ҳам бу ҳолат шунча эрта кузатилиши мумкин. Аксинча бўлса хавотирланишга ҳожат йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Тошкентда йиғилган ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди