Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Андижон вилоятига келди. Избоскан туманининг Қўғай маҳалласи - энг чекка ҳудудлардан бири. Иқтисодий имкониятлар натижасида қишлоқларга ҳам саноат кириб бормоқда. Бу аҳолини иш билан таъминлашда жуда муҳим.
Яқинда ушбу маҳаллада “Соҳиб омад баракаси” кластери томонидан “And gold” тикув-трикотаж корхонаси ишга туширилди.
Давлатимиз раҳбари мазкур фабрика фаолияти билан танишди.
Қиймати 2 миллион 500 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида янги бино қурилиб, замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Корхона йилига 3 миллион 500 минг дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган. Бу борадаги йиллик имконият 5 миллион доллардан зиёд. Ҳалитданоқ калава ип етказиб бериш бўйича Хитой ва Россия билан шартнома тузилган.
Корхонада ҳозирча 830 нафар хотин-қиз ишли бўлди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.
- Сизларга ўзимнинг ҳурматимни, муҳаббатимни билдираман. Ўзларингиз яшайдиган қишлоқда ишли бўлганларингиздан хурсандман. Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Бу ишларни яна давом эттирамиз. Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Фабрика тўла қувватга чиққанда, чекка ҳудуддаги 1 минг 200 нафар киши доимий иш билан таъминланади.
Шу ерда Андижон вилоятида саноат тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда