Яқинлашиб қолган инсульт ёки тромбозни қандай аниқлаш мумкин?

Жамият1 дақиқа ўқиш3.5K
Яқинлашиб қолган инсульт ёки тромбозни қандай аниқлаш мумкин?
Фото: «Solodoctor.ru»
Холестерин миқдорини мунтазам назорат қилиш юрак касалликлари ва қон томирлари тиқилиб қолиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Юқори холестерин даражаси одатда ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди ва аксарият ҳолларда фавқулодда вазиятлардагина бунга эътибор беришади, деб ёзади Daily Expess.

Организмдаги юқори холестериннинг энг кам маълум бўлган икки белгиси — бу бошнинг орқа қисмида, энсада тез-тез бош оғриғи ва қўл ёки оёқлардаги оғриқ. Medicover Hospitals клиникаси шифокорларининг фикрига кўра, бош оғриғи бош атрофидаги қон томирларининг тиқилиб қолишидан келиб чиқади:
«Бу қон томирлари холестерин моддалари билан тиқилиб қолганда содир бўлади. Агар бу тўхтатилмаса, қон томирлари ёрилиб, инсультни келтириб чиқариши мумкин».

Шунингдек, холестерин тўпланиши оёқ ва қўллардаги қон томирларини тўсиб қўйиши ва вақти-вақти билан оғриқ ёки санчиқ ҳиссига сабаб бўлиши мумкин. Бу холестерин миқдори ҳалокатли даражада юқори эканлигидан далолат беради.
«Яхши холестерин» деб номланувчиси юқори зичликдаги липопротеин бўлгани учун шундай аталади. Улар қон томир деворларидан холестеринни йўқотиб, томирларни «тозалайди».

Ёмон холестерин эса томирлар деворларида тўпланиб, тиқин ҳосил қилиши, атеросклероз, тромбоз келтириб чиқариши, қон томирлари, юрак хуружларини қўзғатиши мумкин. Холестерин миқдорини аниқлашнинг ягона усули — қон таҳлили.
Британия юрак фонди (BHF) юқори холестериннинг олдини олиш учун тўйинган ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар: пирог, қовурилган таомлар, колбаса ва ёғли гўшт, сариёғдан сақланиш кераклигини айтди.

Бунинг ўрнига Ўрта ер денгизи услубидаги парҳезга амал қилиш, яъни дон, мева-сабзавот ва балиқни кўпроқ, гўштни эса камроқ истеъмол қилиш керак.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)