
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Бош прокуратурада Президентнинг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган Фармони ва бу борада прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман-шаҳар прокурорлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ушбу масала шахсан Бош прокурорнинг назоратида эканлигини таъкидланиб, прокурорларга ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаши, ижросини қатъий назоратга олиши ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар уқтириб ўтилди.
Шунингдек, Департаментга Фармонда назарда тутилганидан бошқача тарзда ер ажратиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа схемалар асосида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тезкор фаолиятни жонлантириш вазифаси юклатилди.
Йиғилиш якуни бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар