13:00 / 23.06.2021
1 752

МИБ: Сардобада 20,5 млрд.сўмлик 1 минг 92 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди


Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118 сонли Фармони Бюро органлари фаолиятини тартибга солувчи ва самарадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган жуда муҳим ҳужжат алоҳида  таъкидлаш лозим.

Ҳужжатга кенгроқ ёндашадиган бўлсак, мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳамда бошқа орган ҳужжатларини ижро этади ва амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Ўз навбатида, Бюронинг Сардоба туман бўлими ходимлари томонидан, жорий йилнинг ўтган 5 ой давомида жами 1 минг 92 та ижро ҳужжатлари бўйича 20,5 млрд.сўм ундирилиши таъминланди. Шундан, давлат фойдасига 17,7 млрд.сўм ундирилган.

Давлат фойдасига ундирилган қарздорликларнинг 17 млрд.сўми солиқ қарзлари, 8,8 млн.сўми жиноий жарима ва давлатга етказилган зарар, 280,2 млн.сўми маъмурий жарималар, 344,9 млн.сўми давлат божи ва давлат фойдасига бошқа ундирувларни ташкил этади.

Бундан ташқари, бюро ходимлари томонидан 2 млрд. 800 млн.сўмлик бошқа ундирувлар билан боғлиқ қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.

Эндиликда ушбу ундирилган пул маблағлари Фармонга асосан алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорционал тартибда тенг равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Мансур Бекназаров,
Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими бошлиғи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Сардобада 20,5 млрд.сўмлик 1 минг 92 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди