
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда доимий равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур йўналишда олдиндан олинган тезкор маълумот бўйича Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Ю. томонидан чет давлатда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган умумий қиймати 37 миллион сўмлик 145 дона “смарт” соатлари ва бошқа товар моддий бойликларни ноқонуний равишда сотаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар