08:00 / 17.09.2021
905

Ўзбекистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади
Фото: Энергетика вазирлиги
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида қуввати 100 мегаватт бўлган, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойили асосида шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш бўйича лойиҳа молиявий таклифларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Олинган таклифларни баҳолаш натижаларига кўра, «АCWА Power» компанияси томонидан 100 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди ва у ҳар бир киловатт-соат электр энергиясига 2,5695 АҚШ сент тарифини таклиф қилди.

Шунингдек, «Masdar» компанияси 1 киловатт-соат электр энергияси учун 2,6550 сент таклиф берган ва захирадаги ғолиб деб топилган.
Мазкур станция 2023 йилда ишга туширилади ва йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади
[/banner_pushhouse