date
views 2 996

Самарқанддаги хонадонларнинг бирига узунлиги 1 метр бўлган эчкиэмар кириб қолди

Самарқанддаги хонадонларнинг бирига узунлиги 1 метр бўлган эчкиэмар кириб қолди
Фото: «Samtur.uz»
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги «Бешкапа» маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйидан эчкиэмар топиб олди, деб хабар бермоқда «Samtur.uz».

Фуқаро бу ҳақда маҳаллий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига хабар берган. Мутахассислар уни ўрганиб, ушбу судралиб юрувчининг узунлиги 1 метр эканлигини, у «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган ҳайвон тури эканлигини аниқлаган.

Эчкиэмарнинг ҳолати қониқарли деб топилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, Хўжақўрғон чўл зонасидаги табиий яшаш ҳудудига қўйиб юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги хонадонларнинг бирига узунлиги 1 метр бўлган эчкиэмар кириб қолди