22:00 / 05.03.2022
1 226

«Аёлларни орқасидан эргаштирадиган раҳбар керак эди» — Шавкат Мирзиёев

«Аёлларни орқасидан эргаштирадиган раҳбар керак эди» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда президент Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига нега айнан Тўрақўрғон туман ҳокими бўлиб ишлаган Зулайҳо Маҳкамова раҳбар этиб тайинланганига изоҳ берди.

«Мен кўпдан бери ният қилиб юрардим, шу лавозимга қишлоқдан келса, ерни билса, ҳақиқатни билса, ҳозирги ислоҳотларимизни қадрига етса ва аёлларни орқасидан эргаштирадиган раҳбар керак эди», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, давлат раҳбари қайта ташкил этилган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига Турсунхон Худобергенов раҳбар этиб тайинлангани ҳақида шундай деди: «Худобергенов ҳамма ваколатни олган, мана шу президент маслаҳатчиси сифатида қолади ва маҳалла вазири бўлади», дейди президент.

Маълумот учун, 2022 йил 1 март куни Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аёлларни орқасидан эргаштирадиган раҳбар керак эди» — Шавкат Мирзиёев