11:27 / 04.04.2022
1 174

Термизда мудҳиш тўқнашувда бир йўловчи «Cobalt» ичида ёниб кетди

Термизда мудҳиш тўқнашувда бир йўловчи «Cobalt» ичида ёниб кетди
3 апрель куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги «Toyota» русумли ва ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Б. бошқарувида бўлган «Сobalt» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида «Cobalt» русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин ўчирилган.

ЙТҲ ва юзага келган ёнғин натижасида «Cobalt» русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1985 йилда туғилган Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Термиз шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда мудҳиш тўқнашувда бир йўловчи «Cobalt» ичида ёниб кетди