1 588
Қашқадарёда 12 нафар йигит машиналар ойнасидан чиқиб олиб, қарама-қарши томонга ҳаракатланди
Фото: Видеодан скрин
Ижтимоий тармоқларда бир қанча ёш йигитлар транспорт воситаларининг ойнасидан чиқиб олган ҳолда машиналарда турли хавфли манёврлар қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, видеотасвирдаги вазият Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида содир бўлган. 5 та транспорт воситасининг ҳайдовчилари гуруҳ-гуруҳ бўлиб, қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўлга чиқиб автомобиль бошқарган. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг шахси аниқланиб, жами 12 нафар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва суд томонидан кўриб чиқилган.
Уларнинг 6 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Қолган 6 нафарига эса БҲМнинг 3 баравари (810 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади