1 125
Юқори Чирчиқда қулупнай сотувчи аёлларнинг маҳсулотлари олиб қўйилиб, яроқсиз ҳолга келтирилгани айтилди
Фотоколлаж: «Дарё»
Ижтимоий тармоқларда қулупнай сотувчи аёллар ИИБ биносига қамаб қўйилгани, уларнинг сотиш мақсадида кўчага олиб чиққан қулупнайлари олиб қўйилиб узоқ вақт сақлангани учун яроқсиз ҳолга келгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИБ мазкур вазият назоратга олинганини хабар қилган бўлса, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати қулупнай сотувчи аёллар йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халал берганини билдирди.
«Пойтахт вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирганликлари акс этган видеолари тарқалмоқда.
Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойида, қасддан, ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади», — дейилади вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсовнинг Telegram каналида.
Фотоколлаж: Шохруҳ Ғиёсов
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари мазкур воқеани изоҳлар экан, буни ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган «жамоатчилик вакиллари»нинг иши дея баҳолайди.
«Бундай ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган ‘жамоатчилик вакиллари’ фаоллашганини инобатга олиб, ҳақиқий жамоатчилик назорати субъектларидан йўл ёқаларидаги тартибсиз савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммолар, улар ортидан келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳоказо масалаларга кўпроқ эътибор қаратишларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», дейди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди