Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Лазги» Халқаро рақс фестивали 29 апрель куни якунига етди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик раққоса Дилноза Ортиқова гран-прига лойиқ деб топилган ва 7 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланган.
«Энг яхши рақс жамоаси» номинацияси бўйича:
1-ўрин Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг «Тумор» рақс ансамбли;
2-ўрин Ўзбекистон давлат филармониясининг «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбли ҳамда Фикрат Аминов номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамбли;
3-ўрин Қирғизистоннинг «Шаттик» рақс ансамбли ҳамда Туркиянинг «Инегол» халқ рақслари ансамбли.
«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» номинацияси бўйича:
1-ўрин ўзбекистонлик Шерзод Кенжабоев ва қозоғистонлик Гулнур Кассимбек;
2-ўрин ҳиндистонлик Нидхи Мисра ҳамда ўзбекистонлик Феруза Азатова;
3-ўрин испаниялик Нерея Фернандес ҳамда россиялик Кристина Коврова ва Никита Груздев.
«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» номинацияси бўйича:
1-ўрин Болгариянинг «Пирин» рақс жамоаси;
2-ўрин Ўзбекистон давлат филармониясининг «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли ҳамда Тожикистоннинг «Зебо» ансамбли;
3-ўрин Сербиянинг «Свети дорди» рақс жамоаси ҳамда Мисрнинг «Таннура» рақс жамоаси.
Халқаро рақс фестивал, Хива, Лазги, Гран-при “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи