18:30 / 15.07.2022
2 136

Турк киноси юлдузларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото)

Турк киноси юлдузларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: «Yandex.ru»
Турк кино оламида ўз ўрнига эга актёр ва актрисаларнинг ҳаёти турфа воқеаларга бой. Қайсидир актёр тўсатдан турмуш қуришини эълон қилса, қайсидир актриса йиллаб синалган муносабатларини якунлайди, яна кимдир ота бўлганини маълум қилади. Қуйида айрим турк актёри ва актрисаларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

Илҳан Шен ва Буржу Ўзберк

Фото: «Yandex.ru»
Ҳозир «Севги вақти» сериалида суратга тушаётган Илҳан Шен Ўзжан Денизнинг концертига ташриф буюради ва у ерда севгилиси Пинар Гулпакан (Пинар телевидениядаги фаолияти билан танилган актриса) билан бирга қатнашади. Актриса «Ойна ортидаги қиз», «Менинг собиқ севгим» сериалларида суратга тушган. Уларнинг сурати актёрнинг «Севги. Мантиқ. Қасос» сериалидаги шериги билан ишқий муносабатда бўлганига ишонган мухлисларнинг салбий изоҳларига сабаб бўлди.

Томошабинларнинг бундай муносабати бўлиши табиий, кўп ҳолларда бир лойида иштирок этган жутфликлар ҳақиқатдан ҳам бир-бирини ёқтириб қолганини маълум қилади. Илҳан сериалдаги партнёри билан ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишларни рад этди. У Буржу билан ажойиб ҳамкорлик бўлганини, аъло даражада иш олиб борганини, актриса билан учрашишда давом этишини, улар ўртасида фақат дўстона муносабатлар мавжудлигини айтди. Буржу Ўзберк актёрнинг гапларини қўллаб-қувватлади.

Эсра Билгинч ва Гўкхан Торе

Фото: «Yandex.ru»
Оммавий ахборот воситаларида Эсра Билгинчнинг Туркиядаги YouTube каналида обуначилар сони бўйича 8-ўринда турадиган, видеоблогер сифатида танилган рэпер Реймен билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Орадан кўп вақт ўтмай уларнинг ажралгани айтилди. Ушбу янгиликнинг асоси Реймен ва Эсранинг Instagram'да бир-бирига обуна бўлишлари эди. Бир неча кундан кейин улар бир-бирларини кузатишни бекор қилди. Туркия матбуоти улар асоссиз миш-миш тарқатмаслиги учун обунани бекор қилгани ҳақида ёзган.

Вақт ўтиб Эсра Билгинч Германиянинг Кёльн шаҳри терма жамоаси ва клубида ўйнаётган асли туркиялик бўлган футболчи Гўкҳан Торега турмушга чиқди. Улар 2017 йилда турмуш қурди, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси тўй маросимида иштирок этди. Жуфтлик 2019 йилда ажрашганини эълон қилди, бунга Гўкҳаннинг хиёнати бўлган ва актриса уни кечира олмаган. Ажралиш жараёни 10 дақиқа давом этди, чунки улар мулк мавзусидаги даъво аризасидан воз кечди (турк қонунларига кўра, турмуш ўртоғи хотинини қайта турмуш қурмагунча қўллаб-қувватлаши керак). Билгич ва Торенинг фарзанди йўқ.

Селин Ишик ва Риза Коджаўғлу

Фото: «Yandex.ru»
Сўнгги пайтларда турк матбуоти Селин Ишик ва Риза Коджаўғлининг учрашаётгани ҳақида ёзди. Жуфтлик муносабатларини яширмайди. Яқинда дам олишдан олдин Риза актриса билан онасини таништирди. Туркияда яхши кўрган инсонини ота-онаси билан таништириш катта аҳамиятга эга ишлардан бири ҳисобланади. Журналистлар Ризадан актриса билан турмуш қуриши ҳақидаги ҳақиқатларни сўраганида, у бу ишнинг бўлиши мумкинлигини айтган.

Ҳазал Кая карьерасининг бошланиши

Фото: «Yandex.ru»
Актриса Ҳазал Кая «Уни Фариҳа деб қўйдим» ва «Тақиқланган севги» каби машҳур сериалларида суратга тушган. У америкалик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Сопрано» номли сериалнинг дубляжида иштирок этган. Уни суратга олиш майдончасига таниқли продуссер ва сценарий муаллифи, шунингдек, онасининг энг яқин дугонаси бўлган Нуржон Гўзел олиб кирган. У Ҳазалга ўзини актёрликда синаб кўришни маслаҳат берган.

Салахаттин Пашали

Фото: «Yandex.ru»
Яқинда Netflix сериалларида суратга тушаётган актёр Салаҳаттин Пашали ота бўлди. У рафиқаси билан шу йилнинг апрель ойида турмуш қурди. Жуфтлик фарзандининг Лейла Пера 2022 йилнинг 1 июнида дунёга келган. Актёр ижтимоий тармоқларда қизи дунёга келгани ҳақидаги қувончни ўртоқлашди ва оилангизга хуш келибсиз, Перам. Биз сизни яхши кўрамиз!' деб изоҳ қолдирди.

Киванч Татлитуғ

Фото: «Zen.yandex.ru»
Киванч Татлитуғ эса аллақачон оталик илмини ўрганмоқда ва бўш вақтида ўғли билан суратга олиш ва фотосессияларда иштирок этади.

Ҳилал Алтинбилек ва Метин Хара

Фото: «Yandex.ru»
«Бир пайтлар Чукуровада» сериалида бош ролни ижро этган Ҳилал Алтинбилек тўйига ҳозирлик кўрмоқда. У Туркиянинг машҳур ёзувчиларидан бири Метин Хара билан турмуш қурмоқда. Жуфтлик 2021 йилнинг июль ойида учраша бошлаган ва бундан олдин ҳам улар яқин муносабатда бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк киноси юлдузларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото)