22:18 / 04.09.2022
2 307

Ханде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ҳамда бошқа энг машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари (фото)

Ханде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ҳамда бошқа энг машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари (фото)
Фото: Pinterest
Турк сериаллари юлдузлари шахсий ҳаётларининг тафсилотларини ошкор қилишни ёқтирмайди, лекин мухлислардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Marie Claire нашри машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Ханде Эрчелнинг вилласи
Гўзал актрисалардан бири Ханде Эрчел «Эшигимни қоқ» сериалидаги Эда Йилдиз роли билан бутун дунёга танилди. Актриса муваффақиятли карьераси туфайли Истанбулнинг элит ҳудудидаги икки қаватли вилла учун пул ишлашга муваффақ бўлди. Унинг қиймати 10 миллион турк лирасига (1 миллион доллардан ортиқ) баҳоланмоқда. Актриса ўзининг ҳашаматли уйининг дизайнини мустақил равишда ишлаб чиқди ва дизайнерларнинг ишини шахсан назорат қилди. Уй олдидаги кенг яшил майдонда Ханде кўпинча оиласи билан вақт ўтказади.

Фото: Marie Claire
Эрчелнинг саройида жуда кўп панорамали деразалар мавжуд, улар туфайли уй доимо ёруғ кўринишга эга. Ушбу хусусият туфайли виллага шиша таърифи берилади. Ички маконнинг ранги сокин, енгил соялар устунлик қилади. Минимализм уй дизайнининг асосидир. Унинг фикрига кўра, ҳар бир мебель бир-бирини тўлдириши керак ва барча эътиборни ўзига қаратмаслиги керак. Айрим картиналарнинг баъзилари уй бекаси томонидан чизилган. Актриса ёрқин деталларга ҳам эътибор беради — масалан, унинг вилласида ғалати шакл ва ғайриоддий ранглардаги антиқа мебеллар мавжуд.

Демет Ўздемир саройи
«Эркин қуш» сериали юлдузи Демет Ўздемир 2020 йилда Истанбул туманларининг биридан ўзига ҳашаматли вилла сотиб олди. Демет кўчмас мулкни сотиб олиш ҳақидаги хушхабарни мухлислар билан ўртоқлашди ва бу хариддан жуда хурсанд эканлигини маълум қилди. Машҳур актрисанинг сўзларига кўра, боғ унинг вақтини ёлғизликда ўтказадиган ва ўз хаёлига шўнғиб кетадиган энг севимли жойидир.

Фото: Pinterest
Уйни ва унинг олдидаги катта яшил майдонни жиҳозлаш учун актрисага кўпчилик ёрдам берди. Кўпгина таниқли брендлар Деметга ўз блогида реклама қилиш учун ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф қилди. Юлдузнинг турар жой нархи 4 миллион лира (220 минг доллар)ни ташкил қилади.

Марям Узерлининг Берлиндаги квартираси
«Муҳташам юз йил» сериалидаги роли билан танилган Марям Узерлининг миллати турк ҳамда немис. Актриса Германияда яшайди. Унинг шинамгина квартираси Берлин марказида кўп қаватли бинода жойлашган.

Фото: Pinterest
Актрисанинг ижтимоий тармоқларидаги суратларига қараганда, юлдузнинг ошхонаси яшаш хонаси ва ўйин хонаси билан бирлаштирилган. Марям санъат асарлари ва ғайриоддий интерьер деталларини тўплашни яхши кўради. Актриса ва унинг кичкина қизи энг кўп вақт ўтказадиган уйдаги асосий жой — бу хонанинг диван жойлашган маркази. Бу ерда улар биргаликда мультфильм томоша қилишни ёки эртак ўқишни яхши кўради. Бундан ташқари, актриса кўпинча қулай балконда бир чашка қаҳва билан вақт ўтказади.

Эбру Шаҳиннинг ижарага олинган уйи
«Беқарор» сериали билан танилган Эбру Шаҳин яқинда баскетболчи Жеди Османга турмушга чиқди. Ундан олдин АҚШда яшаган спортчи рафиқаси учун Туркияга кўчиб ўтишга қарор қилган.

Фото: Marie Claire
Маълумотларга кўра, Шаҳин ва Усмон Истанбулда уй ижарага олган. Ҳашаматли уйнинг деразаларидан денгизнинг ажойиб манзараси кўриниб туради. Суадие ҳудудидаги ҳашаматли уй учун жуфтлик ойига 80 минг лира (4400 доллар) тўлайди. Аммо юлдузли жуфтлик машҳурлиги туфайли 20 фоиз чегирма олишга муваффақ бўлди, аслида бошланғич ижара нархи 100 000 турк лираси бўлиши керак эди.

Фаҳрие Эвженнинг 4 қаватли кошонаси
Бир неча йиллардан бери актриса турмуш ўртоғи, таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ва ўғли Каран билан Истанбулнинг Бейкоз туманидаги қасрда истиқомат қилади. Эр-хотин ўзларининг шахсий маконларини бегона кўзлардан эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилади, шунинг учун уларнинг ҳашаматли уйларининг суратлари кўп эмас.

Фото: Marie Claire
Катта яшил ҳудуд ва бассейнга эга тўрт қаватли уй ҳар қандай ёш оиланинг ҳақиқий орзусидир. Очиқ манбаларга кўра, турк сериали юлдузлари ҳашаматли уйни ойига 15 минг лира (850 доллар) га ижарага олган. Бинонинг ўзи ёғоч ва мармардан қилинган. Уйнинг ичида ҳамма нарса енгил рангларга бўялган. Қолаверса, улар дизайнерлар хизматига мурожаат қилмасдан, мебелни ўзлари танлади.

Ханде Эрчел, Демет Ўздемир, Марям Узерли, Фаҳрие Эвжен

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ханде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ҳамда бошқа энг машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари (фото)