22:57 / 22.05.2023
335

Ҳар қандай томошабинни экранга михлаб қўядиган энг яхши турк сериаллари

Ҳар қандай томошабинни экранга михлаб қўядиган энг яхши турк сериаллари

Турк сериаллари дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга. Кўплаб томошабинлар “Муҳташам юз йил”, “Севги изтироби”, “Қора ният” каби сериалларини севиб томоша қилган, бироқ турк кино оламида қизиқарли сюжети билан мухлисларнинг қалбидан жой олган бошқа қизиқарли лойиҳалар ҳам бор.

“Қўрғон сирлари”

Фото: Start

Ферит — ҳурматли тадбиркорнинг енгилтабиат ва эркатой ўғли. Йигитнинг ҳаёти жаҳаннамга айланаётганини англаган ота ўғлининг тақдирини ўз қўлига олишга ва келин топишга қарор қилади. У Сейран — золим отаси билан патриархал оилада яшовчи ақлли ва ўқимишли қизни келин қилади. Ўзини ўзи таъминлашни орзу қилиб, у  Ферит билан муносабатларни боғламоқчи бўлмаса-да, лекин кейинчалик улар орасида учқун алангаланади. Оила билан ҳам, танлагани билан ҳам уйғун муносабатлар ўрнатиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилувчи сериал.

“Жаноб хато”

Фото: Start

“Яланғоч ҳақиқат”нинг туркча версияси. Ишқий муносабатларда муваффақиятсизликка учраган Эзги навбатдаги йигитини ҳам йўқотиб, ҳеч нарсасиз, ҳатто бошпанасиз қолади. Дугонасининг уйида яшаб юрганида келишган бармен йигит Ўзгур билан танишиб қолади, У қизга идеал йигит танлашда ёрдам бериш жараёнида аста-секин ўзи Эзгини севиб қолади.

“Тўқнашув”

Фото: Start

Бир автоҳалокатнинг хилма-хил одамларнинг тақдирини қандай боғлагани ҳақидаги триллер. Банк ходими, яқинда қамоқдан озод қилинган жиноятчи, адвокат, полиция комиссари, мафия кланининг бошлиғи — уларнинг барчаси бу воқеа билан боғлиқ бўлиб, аста-секин уларнинг ҳар бири ҳақида қандайдир сир очиб берилади.

“Аёз”

Фото: Start

Ғамгин воқеа фонида юз берадиган кутилмаган муносабатлар ҳақидаги сериал. Архитектура университети талабаси Фирузанинг отаси ишлаётган қурилишда одамлар ҳалок бўлганида, уни бу ишда айблаб, қамоққа ташлашади. Қиз отасини қутқариш мажбуриятини олади ва фожиа тафсилотларини ўрганиш учун ушбу лойиҳада иштирок этган компанияга ишга киради. У ерда у компания директорининг синглисига уйланган, содир бўлган воқеанинг потенсиал айбдори бўлган собиқ севгилиси Аёз билан учрашади.

“Менинг чап ярмим”

Фото: Start

Архитектура факультети талабаси Серра бир вақтлар дабдабали ҳаёт кечириб, хоҳлаган нарсасига эришган, лекин ҳаёт уни ҳеч нарсасиз қолдиради. Ҳозирда у камбағал маҳаллада яшайди ва онасининг даволанишига пул топиш учун ҳашаматли меҳмонхонада хизматкор бўлиб ишлайди. Бир куни тасодифий воқеа туфайли университетдаги ҳамма уни ҳали ҳам бой деб ўйлай бошлайди. Хусусан, уни мактабнинг энг келишган йигити Селим пайқаб қолади ва у сирли қиз ҳақида кўпроқ маълумот олишга қарор қилади.

“Тўғон”

Фото: Start

Незир — фирибгар аёл, эркакларни ўзига мафтун қилиб, уйланишга мажбур қилади, кейин эса пулларини олиб қочиб кетади. Бир куни у интернетда тўғон қурилишида бригадир бўлган Нозим билан танишади. У янги севгилиси юзининг ярмида чандиғи борлигини билмайди. Сурат алмашиш таклифи тушганда, у хижолат бўлиб, таниш ишчиси Ториқнинг суратини юборади. Эркакка мафтун бўлган Незир уни кўриш учун келади ва Нозим деб ўйлаб, Ториқ билан танишади.

“Катта-кичик ёлғон”

Фото: Start

Гинеколог Оя ўзи ўқиган мактаб директорининг дафн маросими сабабли вилоятига қайтиб келади. Аммо бу қайтишни қувончли деб аташ қийин: собиқ дугоналари бир пайтлар катта шаҳарга жўнаб кетган, интригалар уюштирган ва ҳатто сирли қотилликка аралашиб қолган қиз ҳақида яхши фикрда эмас. Сериал томошабинни бугундан ўтмишга ташлайди, саволларга жавоб излайди: нима бўлди, нега бу аёллар бир-бирларини шунчалик ёмон кўришади?

“Ғаройиб шифокор”

Фото: Start

Али аутизм билан туғилган. Шу сабабли отаси кейинчалик уни тан олмайди, тенгдошлари ҳам уни доимо масхара қилишади. Бироқ бола ўзида катта қизиқиш ва, энг муҳими, шифокорлик қобилиятини топади. Унга бошпана бериб, катта қилган доктор Отил истеъдодли йигитга имконият бериб, ўзи ишлаётган нуфузли клиникага жарроҳ сифатида ишга олмоқчи. Ҳамкасблар бу қарорга шубҳа билан қарашади, лекин Али самимий муҳаббат ҳар қандай дардни енгишини ҳаммага исботлайди.

“Она сири”

Фото: Start

Дефне ҳомиладор, боланинг отаси унинг ҳозирги турмуш ўртоғи, ташаббускор тадбиркор Чинор бўлиб, у яқинда ўзининг янги лойиҳаси учун инвестор топган. Дефне эса ҳаяжонда: ҳомий унинг собиқ эри бўлиб, у билан аёл яхши муносабатда эмас. У ҳали ҳақиқий хавф уй бекаси — ўтмишдаги қора сирлардан хабардор Мерем эканлигини билмайди.

“Қузғун”

Фото: Start

Жиноий драма 20 йилдан кейин ўз она шаҳри Истанбулга қайтган Қузғун ҳақида ҳикоя қилади. Илгари у ота-онаси уни ташлаб кетган деб ўйларди, лекин отаси полициячи, ўз ҳамкасби, маккор Рифатнинг хиёнати туфайли вафот этганини билиб, қасос олиш режасини тузади. Бу ерда у болалигида севиб қолган мафтункор Дилани учратади. Диланинг энг ашаддий душмани Рифатнинг қизи эканлигини ҳали билмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳар қандай томошабинни экранга михлаб қўядиган энг яхши турк сериаллари