00:58 / 08.09.2023
1 102

Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео)

Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео)

7 сентябрь куни “Zo‘r TV” телеканалининг павильонида хонанда Муниса Ризаеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Хонанданинг тўйи учун павильонда махсус декорация қурилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу кеча “йил тўйи” сифатида эътироф этилмоқда.

Ёшлар дастлаб пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирида фотосессия ўтказди. Вайнер Лиил Хуррамов фотосессия жараёнидан видеорепортаж тайёрлади. Унинг айтишича, Муниса ўта оғир кўйлак кийгани туфайли унинг ҳаракатланишига 6 нафар қиз ёрдам бериб турган.

Келин павильонга Озода Нурсаидованинг сўзлари ўзгартирилган “Ёр-ёр” қўшиғи садолари остида кириб келди. Уни куёвнинг ёнига отаси кузатиб қўйди.

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров тўйни очиб берди ва ёшларга бахт тилади.

Муниса ва Арсенийни табриклаш учун ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари, шунингдек россиялик хонанда Леонид Агутин ҳам ташриф буюрди. Келин-куёв Агутиннинг хит қўшиқларига яқинлари билан рақсга тушишди.



Муниса Ризаева, Никоҳ тўйи, Йил тўйи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео)