Баъзан актёрларни танлашда киноижодкорлар актёрлик маҳоратини эътиборсиз қолдиради ва фақат ташқи кўринишга ёки ёшига қарайди. Севимли юлдузларимиз роль учун кастинг топширганида қандай қийинчиликларга дуч келганини кўпчилик билмайди.
Оливия Уайлд
Актриса “Уолл-стрит бўриси” фильмидаги бош қаҳрамоннинг севгилиси Наоми роли учун кастинг топширади. Ўша пайтда у 29 ёшда эди, аммо бу ролни ўйнаш учун ёши катталиги сабабли рад этилади. Гарчи Оливия актёрдан 10 ёш кичик бўлса ҳам.
Натижада Наоми роли 23 ёшли Марго Роббига насиб этади, у ўша пайтда тажрибасиз бўлгани ҳам эътиборга молик, Оливия эса аллақачон катта фильмларда суратга тушиш билан банд эди.
Мелора Ҳардин
Актрисанинг бўйи баланд бўлгани учун “Келажакка қайтиб” фильмидаги ролга тасдиқланмайди. Дастлаб у кастингдан ўтади, аммо кейин бош қаҳрамонни ўйнаши керак бўлган актёр алмаштирилади. Янги актёрнинг бўйи Мелорадан пастроқ бўлиб чиқади. Фильм ижодкорлари бу нарса бош қаҳрамонни “таҳқирлайди” деб ҳисоблаб, Мелора ўрнига Клаудия Уэллс олинади.
Рене Руссо
Дастлаб актриса “Бэтмен абадий” фильмида Бэтменнинг севгилиси ролига тасдиқланган. Аммо орадан бир ҳафта ўтгач, бош қаҳрамон ролини ўйнаган Майкл Китон лойиҳани тарк этишга қарор қилади. Унинг ўрнини Вел Килмер эгаллайди ва улар Руссо билан ҳам хайрлашади. Кино ижодкорларининг сўзларига кўра, Рене янги актёр учун жуда “кексалик” қиларди (актриса ундан 5 ёш катта). Унинг ўрнига Николь Кидман ролга тасдиқланади.
Скарлетт Йоханссон
Скарлетт Йоханссон “Гравитация” фильмининг кастингида қатнашган, аммо охирида бош роль Сандра Буллокга берилган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, у шунчаки ролга ёши каттароқ актрисани олмоқчи бўлган.
Риз Уизерспун
Бугунги кунда Риз муваффақиятли актриса ва продюсердир. Аммо карьерасининг бошида у тасаввур қилиб бўлмайдиган сабабларга кўра кўп маротаба рад этилган. Бемаъни сабаблардан бири кадрда у жуда ақлли кўринаркан.
Бироқ ҳозир машҳур бўлиб ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда. Риз биографик фильмда қўшиқчи Стиви Никс ролини ўйнамоқчи эди. Аммо ҳақиқий Стиви бу актрисани рад этади — у Риз роль учун жуда кекса эканлигини айтади. Аслида актриса қўшиқчидан 28 ёш кичик.
Эми Адамс
Актриса учта телесериалдан ҳайдалган. “Доктор Вегас” лойиҳаси ижодкорларига кўра, у ўзига жалб қиладиган даражада жозибали эмас эди. Унинг ўрнига узун бўйли малласоч Сара Ланкастерни олишади. Адамс бошқа телевизион лойиҳалардан ҳам рад этилган, чунки у жуда ёш эди ва “жуда қаттиқ ҳаракат қиларди”. Эми деярли таслим бўлганди, лекин унга омад кулиб боқади ва у “Ўткир буюмлар” телесериалида бош ролни ўйнайди.
Женна Ортега
Ёш киноюлдуз интервьюларининг бирида уни ёшлиги ва ўзига хос кўриниши туфайли кўпинча рад этилишини тан олади. У бундан жуда хафа бўлади, ҳатто сочларини сариқ рангга бўяш ҳақида ўйлайди ҳам. Аммо охир-оқибат Женна аслида қандай бўлса, шундай кўриниши кераклигини тушунади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг