20:56 / 07.10.2024
43

“Қизил шарбат” ва “Алвон ғунчалар” турк сериаллари тугатилиши мумкин

“Қизил шарбат” ва “Алвон ғунчалар” турк сериаллари тугатилиши мумкин
Туркиядаги радио ва телевидение мутасаддилари машҳур икки сериал юзасидан расмий текширув ишларини бошлади.

Биринчи сериал — “Алвон ғунчалар”

Фото: IMDb
20-қисм чиққандан кейин сериал актёрлари шахсий хабарларида сериални ёпишга чақирувчи таҳдидлар ола бошлади. Бу хабарлар Туркиядаги турли диний оқим вакиллари томонидан ёзилган, деб айтилмоқда. Сериал яратувчилари бундан аввал 9 миллион турк лираси (260 минг АҚШ доллари) жарима тўлаган ва намойиш икки ҳафтага тўхтатиб қўйилганди. Бу сафар ҳам RТÜК компанияси сериални ёпишга қарор қилиши мумкин. Бундан ташқари, актёрларга очиқ таҳдидлар қилиниши биринчи ҳолат эмас.

Фото: “Thegirl.ru”
Иккинчи сериал — “Қизил шарбат”

Фото: “Thegirl.ru”
Ушбу сериал ҳам аввалроқ жаримага тортилган ва бир неча ҳафта давомида эфирдан олиб ташланган. Бунга қаҳрамон Нурсеманинг никоҳ кечаси билан боғлиқ эпизод сабаб бўлган ва режиссёрлар 1,5 миллион турк лираси (44 минг АҚШ доллари) жарима тўлашга мажбур бўлган.

Мазкур сериаллар жамиятга салбий таъсир кўрсатишда ва миллий хавфсизликни бузишда айбланмоқда. Қолаверса, баъзи томошабинларга сериалнинг сюжети ёқмаган, чунки унда аёлларга нисбатан камситиш ва зўравонлик тарғиб қилинган, деб ҳисоблашмоқда. Аммо буларнинг бари ҳақиқатга зид.

Фото: Т24
Тергов қандай якунланиши, шунингдек, Туркиядаги Радио ва Телевидение Олий кенгашининг айнан нима учун мазкур лойиҳаларга қарши айбловлар қўйгани ҳозирча номаълум. Сериал мухлислари воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва лойиҳалар цензура билан курашда омон қолишига умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Қизил шарбат” ва “Алвон ғунчалар” турк сериаллари тугатилиши мумкин