Самарқандда уч фарзанднинг онаси бўлган хонанда ўлдирилди

Маданият1 дақиқа ўқиш2.2K
Самарқандда уч фарзанднинг онаси бўлган хонанда ўлдирилди

Самарқанд вилоятида нафратни оғриққа айлантирадиган фожеа юз берди. 2024 йил 26 июль куни Тайлоқ туманида 33 ёшли аёл хонанда Зебойи Жаҳон (паспортдаги исми — Зебинисо Носирова) ўлдирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, унга қарши жиноят содир этганликда гумон қилинган шахс — марҳуманинг собиқ турмуш ўртоғи ҳисобланади. У фарзандларини кўриш учун аёлнинг уйига келган, аммо бу учрашув кутилмаган можарога айланиб, фожеали тугади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак жанжал вақтида аёлини қўли билан бўғган. Афсуски, у шифокорлар келгунга қадар ҳаётдан кўз юмган.

Марҳуманинг акаси воқеа ҳақида дастлаб рафиқасидан, кейин эса онасидан хабар олганини айтиб, синглисининг ўлимига ишонмаганини билдирди:

— "Синглим бундай ўлимга лойиқ эмас эди. У уч нафар ўғилнинг онаси эди. Ким ўз турмуш ўртоғига, фарзандларининг онасига қўл кўтаради?" – деди у, кўз ёшларини тия олмаган ҳолда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, 32 ёшли эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жавобгарликка тортилмоқда. Ҳозирда у қўлга олинган ва тергов ишлари бошланган.

Ижтимоий тармоқларда бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар зўравонликка қарши курашиш, аёлларни ҳимоя қилиш ва одил жазо тақдим этилиши кераклигини таъкидлашмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?