Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ижросидаги янги “Уйғон, ўғлим” видеоклипи премера қилинди.
Асар сунъий интеллект технологиялари ёрдамида тайёрланган бўлиб, унда Амир Темур, Ал-Хоразмий ва жадидчилик ҳаракати вакиллари каби тарихий шахслар тасвирлари қайта жонлантирилган.
Клип орқали ёшларимиз замон билан ҳамнафас бўлиш билан бирга, буюк аждодлар мероси ва илдизларини унутмасликка даъват этилади, дея таъкидланади.
Қўшиқ мазмун жиҳатидан миллий руҳ, ғурур ва ватанга муҳаббат туйғуларини ўзида мужассам этган.
Лойиҳа муаллифлари:
- ғоя ва режиссёр — Рауф Набиев,
- шеър муаллифи — Ботир Эргашев,
- бастакор — Абзал Хусанов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар