Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

Маданият1 дақиқа ўқиш15.8K
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

Танлов ташкилотчилари ўзбекистонлик қизлар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкинлигини, ташкилий қўмита Ўзбекистон фуқароси бўлган қизларнинг анкеталарини кўришда давом этаётганлигини маълум қилишган.

Икки ой илгари 18-26 ёшли қизлар ўртасида "Коинот гўзали — 2017" халқаро танлови учун кастинг эълон қилинганди. Бугун тошкентлик 26 ёшли Анета Султанова лойиҳанинг Ўзбекистондан иштирок этувчи биринчи иштирокчиси деб эътироф этилди, деб хабар қилинмоқда танлов матбуот хизмати томонидан.

Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

Анета гўзаллик салонида ишлайди, рекламада суратга тушишга қизиқади ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишларида иштирок этган.
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

Танлов ташкилотчилари ўзбекистонлик қизлар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкинлигини, ташкилий қўмита Ўзбекистон фуқароси бўлган қизларнинг анкеталарини кўришда давом этаётганлигини маълум қилишган. Бунинг учун танлов сайтида берилган анкетани тўлдириш лозим.

Ташкилий қўмита чорак финалнинг барча иштирокчиларини аниқлаганидан сўнг интернет овоз бериш ташкил этилади ва ярим финалчилар бутунжаҳон интернет тармоғидаги фойдаланувчилар томонидан аниқланади. "Коинот гўзали — 2017" халқаро танлови ўтказиладиган муддат ва шаҳар номи кейинроқ маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибаси 25 минг доллар мукофот ва "Коинот гўзали — 2017" унвони ҳамда ғолиблик тожи билан тақдирланади. Унга шунингдек, танлов ҳомийлари ва ҳамкорлари ўз совғаларини топширишади. Иккинчи ва учинчи ўринни олган финалчиларга эса "Иккинчи Коинот гўзали — 2017" ва "Учинчи Коинот гўзали — 2017" унвонлари берилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?