date

Аёл спортчи Асила Мирзаёрова ҳақида 5 та қизиқарли факт

Аёл спортчи Асила Мирзаёрова ҳақида 5 та қизиқарли факт

Ўзбекистон спортининг фахри, халқаро ареналарда юртимиз номини баланд кўтараётган паралимпиячи Асила Мирзаёрова ҳақида энг эътиборга молик 5 та факт:

1. Асила Мирзаёрова 1999 йил 3 июль куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Оилада беш нафар фарзанднинг тўртинчиси бўлган Асила кичиклигидан спортга меҳр қўйган ва фаол, қувноқ қизалоқ сифатида танилган.

2. Ёшлигида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида Асила кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган. Аммо бу ҳолат уни синдирмади — аксинча, у ўзини спортга бағишлаб, янги ҳаёт йўлини бошлади.

3. Асила паралимпия спортига кириб келганига бор-йўғи 8 йил бўлган. Аммо қисқа вақт ичида у тарих яратишга муваффақ бўлди.

2024 йил Париж паралимпиадасида узунликка сакраш бўйича 5,22 метр натижа кўрсатиб, 28 йиллик рекордни янгилади ва дунё рекордчиси сифатида олтин медални қўлга киритди. Бу ютуқ нафақат унинг, балки бутун Ўзбекистоннинг фахрига айланди.

4. Яқинда Асила укасининг тўйи муносабати билан унга янги уй ҳадя қилди. Спортчи бу совғани укасининг доимий ёрдами, содиқ кўмаги ва чексиз қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик рамзи сифатида тақдим этди.

5. 2024 йил 22 ноябрь куни Асила Мирзаёрова қиз фарзандли бўлди. У қизига “Риҳана” деб исм қўйди. Бу хушхабар спортчини табрикловчи мухлислар орасида кенг тарқалди ва кўплаб самимий тилакларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Аёл спортчи Асила Мирзаёрова ҳақида 5 та қизиқарли факт