date

Озода Нурсаидова мухлисларини янги премьера билан хурсанд қилади

Озода Нурсаидова мухлисларини янги премьера билан хурсанд қилади

Хонанда Озода Нурсаидова яна бир янги қўшиғини эртага, 6 феврал куни премьера қилинишини маълум қилди. Ушбу хабар хонанданинг мухлислари учун айни пайтда қувончли ва кутилган янгилик бўлди.

Маълум қилинишича, янги тарона “Ўрнимда бўлсанг” деб номланади ва у эртага соат 19:00 да Озода Нурсаидованинг расмий YouTube каналида тақдим этилади.

Янги қўшиқ эълон қилингач, мухлислар ижтимоий тармоқлар ва YouTube саҳифасидаги изоҳларда таронани интиқлик билан кутаётганликларини ёзиб қолдиришмоқда. Кўплаб тингловчилар хонанданинг навбатдаги ижоди ҳам қалбларга етиб боришига ишонч билдирмоқда.

Янги премера Озода Нурсаидованинг ижодида яна бир муҳим янгилик бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова мухлисларини янги премьера билан хурсанд қилади