“Йилнинг энг яхши қизиқчиси” ким бўлди? Мухлислар баҳси авж олди

2025 йилда “Йилнинг энг яхши қизиқчиси” номинацияси бўйича бир нечта машҳур ижодкорлар номзод сифатида кўрсатилди. Ушбу йўналишдаги асосий номзодлар рўйхатидан Элмурод Ҳақназаров, Миршакар Файзуллаев ҳамда Аваз Охун жой олди.
Якунда, ҳайъат қарорига кўра, “Йилнинг энг яхши қизиқчиси” мукофоти Элмурод Ҳақназаровга топширилди.
Бироқ ушбу натижа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Изоҳларда кўплаб мухлислар бу мукофотга Аваз Охун кўпроқ муносиб бўлганини ёзиб, ўз фикрларини билдиришди. Айрим фойдаланувчилар эса унинг саҳнадаги чиқишлари, томошабинлар билан бевосита мулоқоти ва сўнгги пайтлардаги фаоллигини алоҳида эътироф этишди.
Шу тариқа, “Йилнинг энг яхши қизиқчиси” мукофоти атрофида турли қарашлар пайдо бўлиб, томошабинлар орасида қизиқарли баҳс-мунозаралар юзага келди.
Бундан ҳам қизиқ ҳолат шундаки, Элмурод Ҳақназаров ушбу мукофотни шахсан ўзи қабул қилиб олмади. Бу ҳақда қизиқчи ҳолатга изоҳ бериб, қуйидагиларни айтди:
— Ўзим сафарда бўлганим сабабли маросимда иштирок эта олмадим. Барча мухлисларимизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман, — деди у.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!