date

Pixar студияси шахсий мавзулардан воз кечиб, сифатли кинога қайтмоқда

Pixar студияси шахсий мавзулардан воз кечиб, сифатли кинога қайтмоқда

Машҳур Пихар анимация студияси ижодий йўналишини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. Студиянинг креатив директори Пит Доктернинг Тҳе Wалл Стреет Жоурнал нашрига берган интервьюсида маълум бўлишича, компания сўнгги йилларда кузатилган муваффақиятсизликлардан хулоса чиқарган. Аввалроқ студия режиссёрларнинг шахсий кечинмалари ва психотерапевтик мавзуларга асосланган лойиҳаларга урғу берган эди. Бироқ "Лука", "Жон" ва "Базз Лайтер" каби картиналар кутилган молиявий натижаларни бермади. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

2023 йилда Пит Доктер жамоа олдида чиқиш қилиб, автобиографик йўналиш хато бўлганини тан олди. Натижада студия ўз сиёсатини ўзгартириб, мураккаб ижтимоий мавзулар ва нозик масалаларни фильмлардан олиб ташлашга киришди. Хусусан, "Элио" ва "Бошқотирма 2" лойиҳаларида персонажларнинг шахсий ҳаётига оид баҳсли жиҳатлар таҳрир қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, ота-оналар фарзандлари билан бундай мураккаб мавзуларда суҳбатлашишга ҳали тайёр эмас.

Ушбу ўзгаришлар ўз самарасини бера бошлади. "Бошқотирма 2" анимацион фильми 2024 йилнинг энг кассабоп лойиҳасига айланиб, қарийб 1,7 миллиард доллар даромад келтирди. Бу кўрсаткич студиянинг тўғри йўлдан кетаётганини ва томошабинлар оддий, аммо сифатли ҳамда қизиқарли ҳикояларни соғинганини кўрсатади. Эндиликда Пихар жамоаси асосий эътиборни томошабинлар учун чинакам завқ бағишлайдиган ва барча ёшдаги инсонлар тушуна оладиган сифатли кино маҳсулотларини яратишга қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Pixar студияси шахсий мавзулардан воз кечиб, сифатли кинога қайтмоқда