Зокир Очилдиев: “Ота-онани рози қилишни кечиктирманг”

Маданият1 дақиқа ўқиш892
Зокир Очилдиев: “Ота-онани рози қилишни кечиктирманг”
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Зокир Очилдиев ота-оналар тириклигида уларнинг орзу-ҳавасларини бажо келтириш ва розилигини олиш кераклигини таъкидлади.
  • У онасининг туғилган кунида дугоналарини яширинча чақириб, сюрприз уюштиргани ва онасининг чин дилдан хурсанд бўлганини айтди.
  • Oraдан бир-икки ой ўтиб онаси касал бўлиб, соғлиқлари ёмонлашганидан икки-уч йилдан кейин вафот этганини сўзлаб берди.

Қизиқчи, сўз устаси Зокир Очилдиев “Нима гап” лойиҳасига берган интервюсида ҳаётидаги таъсирли воқеалардан бирини самимий тарзда сўзлаб берди.

Унинг айтишича, бир куни онасининг туғилган куни муносабати билан кичик байрам уюштиришни режалаштирган. Бироқ онаси бу таклифга рози бўлмаган.

“Онамнинг туғилган кунлари эди. Дугоналарини чақириб, бир хурсандчилик қилайлик десам, кўнмадилар. Ахир ота-оналар фарзандини ортиқча харажатга қўйишни исташмайди, қийин аҳволга солиб қўйишдан хавотир олишади. Кейин дугоналарининг кўпини яширинча чақириб, сюрприз қилдик. Уларга ҳеч нарса демадик. Ўшанда онамни жуда бошқача — чин дилдан хурсанд бўлганини кўрганман”, — дейди у.

Сўз устаси ушбу воқеадан кейин ҳаётида оғир дамлар бошланганини ҳам қўшимча қилди.

“Орадан бир-икки ой ўтиб, онам касал бўлиб қолдилар. Кейинчалик соғлиқлари янада ёмонлашди ва икки-уч йилдан кейин вафот этдилар. Шундан кейин тушундимки, емайман деяптиларку деб, яхши кўрган овқатини олиб бермаслик, киймайман деяптиларку деб, ёқтирган кийимини совға қилмаслик нотўғри экан. Егим келмаяпти дейишса ҳам ёқтирган таомини олиб беришимиз, киймайман дейишса ҳам яхши кўрган кўйлагини совға қилишимиз керак экан. Акс ҳолда кеч қолишимиз мумкин”, — деди у.

Зокир Очилдиевнинг фикрича, инсонларнинг кўпинча имкониятлари кенгайган, қўли ҳамма ерга етган пайтда ота-оналари ёнида бўлмаслиги мумкин.

“Кўпинча ишларимиз юришиб кетган пайтда, ҳамма нарсага имконимиз етганда, ота-онамиз ёнимизда бўлмайди. Шунинг учун улар тириклигида, бор вақтида орзу-ҳавасларини бажо келтириш керак”, — деб сўзини якунлади у.

Сўз устасининг бу самимий ва таъсирли гаплари томошабинларни бефарқ қолдирмади. Кўплаб инсонлар унинг фикрларига қўшилиб, ота-она қадрини ўз вақтида билиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?