date

Феруза Норматова турмуш ўртоғи ва қайнонасидан қандай ҳайитлик олди? (видео)

Феруза Норматова турмуш ўртоғи ва қайнонасидан қандай ҳайитлик олди? (видео)

Актриса Феруза Норматова турмуш қурганидан кейинги илк Рамазон ҳайитини Хоразмда катта шукуҳ билан нишонлади. У ўзининг Instagram саҳифасида байрамдан олинган ёрқин ва самимий лавҳаларни мухлислари билан бўлишди.

Видеоларда актрисанинг миллий келинлик либосида байрамона безатилган дастурхон атрофида меҳмонларни кутиб олаётгани, меҳмонларга анъанавий хоразмча келин салом қилгани акс этган. Шунингдек, у яқинлари даврасида қувончли онларни ўтказиб, ўйин-кулгу қилгани ҳам тасвирларда кўринади.

Феруза Норматова илк ҳайитлик совғаларини ҳам мухлисларига намойиш этди. У жойлаган видеолардан бирида турмуш ўртоғидан жуда катта ва ниҳоятда чиройли атиргул гулдастасини қабул қилиб олгани акс этган. Актриса ушбу пост остига самимий тилакларини ёзиб қолдирган:

“Ёримдан ҳайитлик, машааллоҳ. Сиз мени хурсанд қилдингиз, Аллоҳ сиздан икки дунёда рози бўлиб, дунё ва охиратда хурсанд қилсин.”

Яна бир видеода эса унинг меҳрибон қайнонасидан қимматбаҳо тилла совға олгани тасвирланган. Бу ҳайитлик совғалар Феруза Норматова учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Мазкур лавҳалар ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар актрисага самимий тилаклар билдириб, унинг бахтига ҳавас қилаётганини яширмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова турмуш ўртоғи ва қайнонасидан қандай ҳайитлик олди? (видео)